АсосийЖамият

Тошкентда "подъезд"да аёл кишига жинсий аъзосини кўрсатган эркак қамалди

Судланувчи жабрланувчининг уйига келиб, ундан соатни сўраган ва аёлга бақириб, жинсий аъзосини кўрсатган.

'Тошкентда "подъезд"да аёл кишига жинсий аъзосини кўрсатган эркак қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи Б.Б.га оид суд иши кўриб чиқилди

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 октябрь куни ҳуқуқбузар Б.Б. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Эҳтиром кўчасида яшовчи жабрланувчининг уйига келиб хонадон қўнғироғини босган ва жабрланувчи Ф.Э. эшикни очганда Б.Б. ундан соат неча бўлди деб сўраган. Шу пайтда Ф.Э. соат неча бўлганини билмаслигини айтганида Б.Б. унга бақириб, майда безорилик, яъни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро Ф.Э.га (аёл) жинсий аъзосини кўрсатган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Б.Б. ҳақиқатдан ҳам юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлигига иқрорлик билдириб, қилган ишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини, суддан уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Б. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга шу моддага асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:41

    "Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

    Авиакомпаниянинг биринчи рейси 21 ноябрь куни Тошкент аэропортига қўнди.

    'Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади

    Аҳолидан ушбу давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.

    'Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:16

    Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқлиги айтилди.

    'Муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этган шахс 40 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:03

    '"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Бошқаруви раиси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Бошқаруви раиси ўзгарди

    Санжар Саттаров раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.