АсосийЖамият

Самарқандда бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди

Ушланганлар орасида подполковник, солиқчи, қўриқлаш ходими ва яна бир мансабдор бор.

'Самарқандда бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Мутасадди ташкилотлар вакилларининг ўз мансаб вазифаларини суиистеъмол қилган ҳолда порахўрлик ҳолатларига йўл қўяётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Бу эса ўз навбатида халқ ва давлат идоралари ўртасидаги ишончнинг дарз кетишига олиб келади. Коррупцион ҳаракатларга барҳам бериш ва нафси ҳакалак отган “масъуллар”нинг қилмишларига чек қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон тумани Солиқ инспекцияси инспектори, 1981 йилда туғилган М.Р. мазкур туманда яшовчи маҳаллий фуқаронинг 11 миллион 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўланганлиги хусусида сохта ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, 1972 йилда туғилган Самарқанд шаҳар Мудофаа ишлари бўлимининг Сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, подполковник С.И. ва унинг ёрдамчиси, 1991 йилда туғилган Ф.Э. ҳам ўз мансаб ваколатидан ноқонуний йўлларда фойдаланиб, ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи маҳаллий фуқаронинг АҚШга ишлаш учун кетган ўғлини сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаганлиги хусусида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган. “Устаси фаранглар” келишилган маблағни олаётган вақтда қўлга тушди.

Худди шундай, порахўрлик билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар Пахтачи ва Нарпай туманларида ҳам содир этилди. Жумладан, Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими, 1998 йилда туғилган сафдор Ш.А. маҳаллий фуқарога Пахтачи туманида жойлашган “Қорақўтон олтин кони” ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин моддаси бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган бўлса, 1998 йилда туғилган Нарпай туманида яшовчи, Самарқанд вилоят Кадастрлар палатаси Нарпай туман филиали мухандиси С.Ш. маҳаллий фуқаронинг яқин қариндоши номидаги турар жойига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 700 АҚШ долларини чўнтакка жойламоқчи бўлган вақтида фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас

    Жамоатчилик фаоллари Тошкент туманидаги 26 та иссиқхона газ бўлишига қарамасдан нега кўмир, ўтин ва ҳашак ёқаётгани билан чиқизмоқда.

    'Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:25

    Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди

    Цехда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйилган.

    'Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди

    Пилот лойиҳа ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида, эшитишида муаммолари бўлган болаларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

    'Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди

    Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган биологик фаол қўшимчалар, суртмалар ва дамламалардан огоҳлантирмоқда.

    'Ўзбекистонда боғча ва мактаблар учун бюджетдан 4 трлн сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38