АсосийЖамият

Андижон ва Фарғона МИБ бошқарма бошлиқлари ўзгарди

Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

'Андижон ва Фарғона МИБ бошқарма бошлиқлари ўзгарди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бош прокурор буйруғи билан Отабек Салмонов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 Салмонов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2014—2022 йилларда Суд департаменти Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда МИБ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 2022 йилнинг март ойидан буён бюронинг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 Худди шунингдек, бош прокурор буйруғи билан Аюбхон Алимович Алимов МИБ Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 Аюбхон Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган.

 2018 йилдан бюро органларида бир қатор масъул лавозимларида ишлаб келган. 2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.

 Тайинловга қадар бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 18:28

    Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

    Онлайн такси агрегаторлари орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда.

    'Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 16:13

    Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди

    Батафсил маълумотни тез орада “Darakchi.uz”нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    'Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 15:50

    Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди

    Бунинг ортидан давлатга 200 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 07:46

    Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғин 3 соат давом эргани айтилмоқда.

    'Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 19:15

    Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди

    Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.