АсосийЖамият

Тошкентдаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчини урди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

'Тошкентдаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчини урди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Информатика ўқитувчиси ўқувчини ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган.

Унда ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) ушбу фанга тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирсада, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилади.

    Бошқа янгиликлар