АсосийЖамият

Сақлаш тақиқланган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

'Сақлаш тақиқланган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий равишда яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда бўлиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, ушбу ёввойи ҳайвонларни давлат ва сайёр циркларда (чодирларда) сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланади.

Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этиладиган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларда (террариум, океанариум ва бошқалар) боқилиши мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус питомникларда боқилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар