АсосийДунё

Хитойда 35 киши ҳалок бўлди

62 ёшли ҳайдовчи бир гуруҳ одамларни машинасида босиб кетган.

'Хитойда 35 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида эркак машинасини қасддан бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 43 киши оғир яраланди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ҳодиса 11 ноябрь куни спорт маркази яқинида содир бўлган. Машинани 62 ёшли эркак бошқарган. У қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда у ўзига етказилган жароҳатлар туфайли кома ҳолатида шифохонага ётқизилган. 

Нашрнинг аниқлик киритишича, эркак ўз жонига қасд қилишга уринган.

BBC хабарига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, эркак ажрашгандан кейин мулкий можаро натижаларидан норози бўлгани учун одамлар оломонига машинасида бостириб борган.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, ўша пайтда бир неча гуруҳ одамлар спорт саройи ҳудудида тўпланиб, у ерда сайр қилаётган бўлган. Қурбонлар орасида кексалар, ўсмирлар ва болалар кўп бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар