АсосийСиёсат

Ўзбекистон Биринчи хоними COP29да Ўзбекистон миллий павильони билан танишди

Шунингдек, Ўзбекистон Биринчи хоними Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған ва Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова билан биргаликда “Бирдамлик маркази” павильонига ташриф буюрдилар.

'Ўзбекистон Биринчи хоними COP29да Ўзбекистон миллий павильони билан танишди'ning rasmi
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними, "Zamin" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бокуда ўтаётган Глобал иқлим саммитидаги иштироки давомида экофаоллар билан биргаликда COP29да ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильони билан танишди.

Мамлакатимиз павильонининг "Ички барқарорлик" мавзусидаги концепцияси ўзбек хонадонининг қалби ва оилавий уйғунлик рамзи бўлган анъанавий ҳовлига асосланган. Павильон мамлакатимиз иқлимига мос, вақт синовидан ўтган барқарор, анъанавий материаллар ва қадимий усуллардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилган. Таъкидлаш жоизки, саммит кунларида бу ерда ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланиши, биохилма-хиллик, шаҳарларнинг иқлимга чидамлилиги, Оролбўйи минтақасини тиклаш каби Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг асосий иқлим муаммоларини қамраб олган 30 дан ортиқ тадбир ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон Биринчи хоними Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған ва Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова билан биргаликда “Бирдамлик маркази” павильонига ташриф буюрдилар. У Туркия Президенти рафиқасининг "Ноль чиқинди" ташаббуси доирасида ва Озарбайжон Президенти рафиқаси бошчилигидаги Ҳайдар Алиев жамғармаси кўмагида очилган.Олий мартабали меҳмонларга мазкур ташкилотларнинг чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш, экологик дастурлар ва инновацион ечимлар, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Шу ерда Озарбайжоннинг Шамахи шаҳрида дарахт экиш кампаниясини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Тўрт мамлакатнинг Биринчи хонимлари масофадан туриб кўкаламзорлаштириш тадбирларига старт бердилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:48

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

    Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

    'Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 10:53

    Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    'Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2024 12:01

    Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент

    Давлат раҳбари юқори палатани бу бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.