АсосийЖиноят

Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқда туманида “закладчик”лар ушланиб, синтетик гиёҳвандлик воситасининг айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 22-25 ёшдаги 3 нафар шахс 3 грамм синтетик гиёҳвандлик воситасини назоратдаги харидорга 1,7 млн сўмга сотган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. Улар орасидаги шахс Х.Ғ. нинг ёнидан 6 грамм “марихуана” аниқланган, шериги Ш.Л. га тегишли машинадан эса гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус ясалган баклажка топилган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу шахслар интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, “закладчик” сифатида фаолият юритгани ва уларга юборилган махсус локациялар орқали синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб, тарқатгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ушланган шахс Ш.Л. га юборилган сўнгги локация асосида Қибрай туманида “Чинобод” маҳалласи ҳудудидан оғирлиги 20 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган жойдан ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 02:54

    Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди

    Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 12:35

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 12:35

    Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 12:35

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

    'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 12:35

    Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

    3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.