АсосийЖамият

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

Бу ўзгариш маҳаллий қатновларга тегишли бўлиб, вагон қисмига боғлиқ харажатларнинг ошишини ҳисобга олиб, ушбу харажатларни қисман қоплаш мақсадида жорий этилмоқда.

'1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди.

Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматларида вагон қисмига боғлиқ харажатларнинг ошишини ҳисобга олиб, ушбу харажатларни қисман қоплаш ҳамда юк вагон паркини янгилаш мақсадида, 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда “Ўзбекистон темир йўллар” АЖга тегишли (инвентар) вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва систерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилиши маълум қилинади.

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар