4 кунлик халқаро темир йўл сайёҳларга қадимий шаҳарларга саёҳат қилиш имконини беради, дея хабар бермоқда Қозоғистон туризм ва спорт вазирлиги.
Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киради.
“Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида биз икки давлатни боғлайдиган ноёб темир йўл саёҳатини яратишга муваффақ бўлдик. Бой маънавий ва тарихий меросни ўрганишни хоҳловчи бошқа мамлакатлардан келган сайёҳларга янада қулай бўлади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди”, — деди Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири ўринбосари Эржан Эркинбаев.
Саёҳатчилар Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – муҳим савдо тармоғи бўлган Ўтирорни кўришлари мумкин бўлади. Дастурдан Аристон бобо мақбараси, “Азрет Султон” тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик “Карвонсарой” сайёҳлик мажмуасига ташриф буюриш ҳам ўрин олган. Тошкентда экскурсия иштирокчиларига нафақат тарихий жойлар, балки шаҳарнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилмоқда.