Бугун, 14 ноябрь куни соат 08:00 атрофида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчилар 1989 йилда туғилган Қ.Б ва 1990 йилда туғилган Х.М. иккаласи ҳам “Matiz" русумли транспорт воситаларида Чирчиқ-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келиб, бир- бирига урилган.
"Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган",- дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.