АсосийЖамият

Тошкентда Malibu-2 темир устунга бориб урилди

Жабрланганлар бор. Ҳайдовчи ва йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

'Тошкентда Malibu-2 темир устунга бориб урилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни  соат 00:10 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида, ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Ш.М. Malibu-2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2004 йилда туғилган Д.С.ларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар