Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими, ИИБ ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.И. ва бошқалар “Т.Б.” МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.