АсосийДунё

Афғонистонда амалдорларга суратга тушиш ва интервью бериш тақиқланди

Ушбу тақиқ ҳозирча фақат Нангарҳор вилоятидаги амалдорларга тегишли.

'Афғонистонда амалдорларга суратга тушиш ва интервью бериш тақиқланди'ning rasmi

Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти ҳокимияти маҳаллий амалдорларга оммавий ахборот воситаларига суратга тушиш ва видео интервьюлар беришни расмий равишда тақиқлади. Бу ҳақда Афғон журналистика маркази хабар берди.

Марказга кўра, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ОАВ эркинлигига қарши ҳаракатлар тобора кучаймоқда.

“Бу тақиқ жуда ташвишли ҳолатдир, чунки Нангарҳор бундай чекловларни жорий қилган бешинчи вилоят бўлди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, хавфсизлик сабабли исмини ошкор қилишни истамаган Нангарҳордаги ОАВ раҳбари бу буйруқни маҳаллий амалдорларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Азизулло Мустафо берганини маълум қилган.  Вилоят ахборот ва маданият департаменти директори Қурейши Бадлун ушбу буйруқ ҳақида амалдорлар ва маҳаллий ОАВ раҳбарларини 12 ноябрь куни WhatsApp орқали хабардор қилган. Буйруқда, хусусан, “Толибон”нинг олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан тасдиқланган вазирликнинг ахлоқ қоидалари қонунига мувофиқ вилоят ҳарбий кенгаши энди тирик мавжудотларни суратга олиш ва уларни эфирга узатишни тақиқлаши белгиланган.

Шунингдек, Нангарҳор ҳокими ўринбосари вилоятдаги барча амалдорлар хабарларни энди фақат ёзма шаклда ОАВга етказиши кераклигини буюрган. ОАВга эса фақат ҳукумат бинолари, эълонлар ва логотиплардан фойдаланишга рухсат этилган. Бундан ташқари, маҳаллий амалдорлар билан барча интервьюлар бундан буён фақат аудио шаклда ўтказилиши лозимлиги айтилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп бир қатор ОАВни судга берди'ning rasmi

    Дунё 16.11.2024 21:06

    Трамп бир қатор ОАВни судга берди

    Президент улардан 10 млрд доллар талаб қилмоқда.

    'Тоғасига ташлаб кетилган болалар аёвсиз калтакланди'ning rasmi

    Дунё 16.11.2024 19:59

    Тоғасига ташлаб кетилган болалар аёвсиз калтакланди

    Маълум бўлишича, калтакланган болаларнинг ота-онаси чет элга ишлаш учун кетган.

    'Европа Байдендан кетишдан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўради'ning rasmi

    Дунё 15.11.2024 15:48

    Европа Байдендан кетишдан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўради

    Шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишга чақирди.

    'Тожикистондаги Роғун ГЭСида 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 15.11.2024 14:09

    Тожикистондаги Роғун ГЭСида 3 киши ҳалок бўлди

    Марҳумларнинг барчаси "Хокруд" компанияси ходимлари бўлган.

    'Ҳеч ким бизнинг ғалаба қилишимизни кутмаган эди — Трамп'ning rasmi

    Дунё 15.11.2024 10:00

    Ҳеч ким бизнинг ғалаба қилишимизни кутмаган эди — Трамп

    АҚШнинг янги сайланган президенти доим ёнида бўлгани учун Илон Маскка алоҳида раҳмат айтди.

    'Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 14.11.2024 21:03

    Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин

    Бош вазир Оқилбек Жапаров мутахассислар томонидан миллий дастур ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.