АсосийЖамият

Тошкентда автобус бекатлари E-аукцион орқали ижарага берилмоқда

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

'Тошкентда автобус бекатлари E-аукцион орқали ижарага берилмоқда'ning rasmi

Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган бекат мажмуаларини ўрнатиш кўзда тутилган:

а) ижарага олинган ҳудудда ягона конструкция ва дизайнга қатъий мос келадиган бекатларни ўрнатиш;

б) ҳар бир бекатни ёритиш мосламалари, телефонларни қувватлаш портлари ва чиқинди қутилари билан жиҳозлаш;

в) ҳар бир бекатга видеокузатув камералари ва фавқулодда чақирув тугмаларини ўрнатиш;

г) жамоат транспортининг келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ўрнатиш;

д) бекатларда ЛЕД-экранларни ўрнатиш тақиқланади;

э) тижорат фаолияти учун бинолар ва/ёки қўшимча иншоотларни қуриш ман этилади;

ж) тўхташ платформаси тўсиқсиз муҳит стандартларига ва замонавий архитектура ечимларига мос келиши, гранит плиталардан текис юза ҳосил қилиши, бордюрлардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим.

Бундай бекат мажмуаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш учун тадбиркорларни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида E-аукцион платформаси орқали очиқ савдоларда иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ҳозирда биринчи босқич аукциони ўтказилмоқда. 

Тадбиркорлар бекатларнинг ён деворларида roll-up туридаги реклама материалларини, орқа деворларида реклама панноларини жойлаштириш хизматини ташкил қилиб ва бу орқали даромадини  ошириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди

    Қиз Туркия меҳмонхоналарида фоҳишалик қилишга мажбурланган.

    'Олий Мажлис Сенати аъзолари тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    Олий Мажлис Сенати аъзолари тайинланди

    Президент Фармони эълон қилинди.

    'Тошкентда Cobalt ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентда Cobalt ЙТҲга учради

    Ҳайдовчи тезликни оширганлиги учун машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

    'Бўзатовга янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:39

    Бўзатовга янги ҳоким тайинланди

    Ботирбек Уббиниязов Бўзатовга ҳоким бўлди.

    'Шаҳрисабзда фуқаро ўз хонадонида ёғ ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:23

    Шаҳрисабзда фуқаро ўз хонадонида ёғ ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилди

    Яширин цехда ишлаб чиқарилаётган ёғ истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.

    'Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:08

    Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди

    Цех давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказган.