Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Уймовут” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Қ. ўз уйининг ёрдамчи хонасида ташкил этган яширин цехда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 118 кг. чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.