АсосийЖамият

Тошкентда Cobalt ЙТҲга учради

Ҳайдовчи тезликни оширганлиги учун машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

'Тошкентда Cobalt ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Улуғ Ғуломов кўчаси 8/1-уй қаршисида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Д.А. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар