Ижтимоий тармоқларда 5 нафар вояга етмаган бола кадр ортидаги эркак томонидан хипчин билан саваланиб, уларга ота-онасини чақиришини мажбурлаб айттирилгани тарқалган видео бўйича Болалар омбудсмани маълумот берди.
Видеодаги ҳолат Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида содир бўлган. Текширувларга кўра, болаларнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган, болалар эса тоғасининг қўлида қолиб, зўравонликка учраган.
Маълум қилинишича, Тожикистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилаяпти.
Маълумот ўрнида, Хатлон вилояти Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудуди бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани билан туташган. Ушбу ҳудуд аҳолисининг 70-75 фоизи ўзбек.