Украина президентининг маълум қилишича, ҳужумда “Кинжал” ва “Циркон” гипертовушли ракеталари ҳамда “Искандер” ракеталари қўлланилган, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Россия армияси бугунги кенг кўламли ҳужумда жами 120 га яқин ракета ва 90 та дрондан фойдаланди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз 140 дан ортиқ ҳаво нишонларини йўқ қилди. Ҳужум нишонлари энергетика объектлар бўлган", — деб ёзди Володимир Зеленский ўз Telegram-каналида.
Маълумотларга кўра, Украинага уюштирилган бугунги оммавий ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ киши жароҳат олди.
"Бугунги ўққа тутилиши Украина инфратузилмасига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири бўлди. Бу ҳарбий жиноятчи Путиннинг яқинда у билан мулоқот қилганларга жавобидир. Биз тинчлантириш орқали эмас, куч билан тинчликка эришишимиз керак", — деб ёзди Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.