АсосийЖамият

Наманганда 12 дона "Iphone 16 pro" телефонини тегишли ҳужжатларсиз олиб кетаётган шахс ушланди

Телефонлар Солиқ инспекциясига топширилган.

'Наманганда 12 дона "Iphone 16 pro" телефонини тегишли ҳужжатларсиз олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 03:35 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонида жами 12 дона "Iphone 16 pro" телефон қурилмалари олиб кетилаётганлиги, ушбу қурилмаларга оид тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурилмалар ҳамда фуқаро З.И. Поп тумани Солиқ инспекцияси ходимларига суриштирув ишларини давом эттиришлик учун топширилган.

    Бошқа янгиликлар