АсосийЖамият

Жиззахда келин қайнонасини калтаклагани айтилмоқда

Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

'Жиззахда келин қайнонасини калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қайнона ўз келини томонидан аёвсиз калтаклангани ва айни пайтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, гумон қилинувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тармоқларда сиздирилган видеода Бахмал туманининг “Нуробод” маҳалласи Бунёдкор кўчаси 146-уйда яшовчи Л.Ў. исмли аёлнинг келини Ў.С. томонидан калтаклангани, келин аёлнинг танасига оғир жароҳатлар етказгани ва қочиб кетгани айтилган. Хабарларда келиннинг уйидан 20 миллион сўм нақд пулларни олиб кетгани ҳам қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар