АсосийДунё

Туркия Исроил президенти самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди

Президент Исҳак Герцог Бокудаги иқлим саммитига ташрифини бекор қилишга мажбур бўлган.

'Туркия Исроил президенти самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди'ning rasmi

Туркия Исроил президенти самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритишдан бош тортди. Бу ҳақда турк оммавий ахборот воситалари расмий манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Натижада Исроил президенти Исҳак Герцог Бокудаги иқлим саммитига ташрифини бекор қилишга мажбур бўлгани айтилмоқда. 

Сал аввал, яъни 16 ноябрь куни Исроил президентнинг CОР29 доирасида Озарбайжонга сафари “хавфсизлик сабаблари” туфайли бекор қилинганини эълон қилганди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича бирор расмий муносабат эълон қилингани йўқ.

    Бошқа янгиликлар