Кеча, 17 октябр куни соат 05:00лар чамасидан Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 "Ғузор-Самарқанд" автомобиль йўлининг 105 километрида бошқариб бориб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.ларнинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.