АсосийДунё

Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортди — ЖССТ

Хасталик бир йилда қарийб 107,5 минг инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

'Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортди — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,3 миллион беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 20 фоиз юқори. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Экспертларнинг хулоса қилишича, хасталаниш ҳолатлари сони кескин ортиши болалар қизамиққа қарши вакциналар билан етарли даражада қамраб олинмаётгани оқибатидир. 

Масалан, мазкур патология профилактикаси учун икки дозали вакциналар қўлланилади. Бироқ 2023 йилда дунё бўйича 22 миллион нафардан ортиқ ўғил-қиз биринчи босқичда эмланмаган. 83 фоиз бола вакцинанинг биринчи дозасинигина қабул қилган бўлса, фақат 74 фоиз ўғил-қиз тавсия этилган иккинчи дозани олган.

Оқибатда ўтган йили Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани минтақалари мамлакатларида қизамиққа чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 

Шу туфайли 2023 йили ушбу хасталик қарийб 107,5 минг инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалардир.  

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ тегишли ҳукуматларни болалар ўртасида ушбу касалликка қарши эмлаш қамровини оширишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:41

    Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.

    'Трамп ўзини Венесуэла президенти  деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    Трамп ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилди

    Трампнинг Truth Social’даги ҳазиломуз пост ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:05

    Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.

    'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

    Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

    'Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:22

    Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп урушдан кейин Украинани қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик келишувни имзолаши эҳтимоли бор.