Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар қилди.
Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида “Ўзэнергоинспекция” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Яшнобод туманида жойлашган "К.И." МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.