АсосийЖамият

Чирчиқда фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз 4 туп ёнғоқ дарахтини кесди

У бу иши билан табиатга қарийб 250 млн сўм зарар етказган.

'Чирчиқда фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз 4 туп ёнғоқ дарахтини кесди'ning rasmi

Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Чирчиқ шаҳрининг бир нечта ҳудудларида экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида Чирчиқ шаҳрининг “Ифтихор“ МФЙ “Янги Ўзбекистон“ массиви кириш қисмида жойлашган "Д.С" МЧЖ масъул ходими томонидан савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини қурилиш учун мўлжалланган ер майдонидаги ўсиш ҳолатидаги 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесганлиги аниқланди.

Ушбу шахслар "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузганлиги ва табиатга 247.500.000 сўм миқдорида зарар этказганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти Прокуратурасига юборилди.

    Бошқа янгиликлар