АсосийЖамият

Энди коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимояланади

Ўзбекистонда бу бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

'Энди коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимояланади'ning rasmi

Кореянинг “Clean Portal” платформаси тажрибаси асосида “Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг самарали механизмини яратиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореянинг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳа доирасида "Коррупцияга қарши курашда коррупция ҳақида хабар беришнинг ўрни ва таъсири" мавзусида сўровнома ўтказилди.

Тадқиқотда респондентларнинг 74 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш ва 82,2 фоизи электрон платформа ёки мобил илова орқали маълум қилиш учун тайёрлигини билдирган. 

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бермасликнинг асосий сабаблари сифатида коррупциядан ўзлари манфаатдорлиги (19,8%) ва кимга мурожаат қилишни билмаслигини (20,4%) қайд этишган.

13,8 фоизи эса миннатдорчилик сифатида совға беришни оддий ҳол деб ҳисоблашини, 7,4 фоизи бундай ҳаракатларни коррупция ҳолати деб билмаслигини таъкидлаган. 

Мазкур сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида акс эттирилади. Яъни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича зарур асослар яратилади.

Бу коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ва уларни рағбатлантириш билан боғлиқ самарали механизмларни яратишга хизмат қилади.

Айни пайтда “Clean Portal” платформаси илғор ютуқлари асосида мурожаатларни қабул қилиш бўйича марказлаштирилган ягона электрон тизим ишлаб чиқилиб, ҳозирда ушбу тизимни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухородаги саммит якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:20

    Бухородаги саммит якунланди

    Ҳўш, нималар маълум?

    'Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:17

    Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин

    Адлия вазирлиги ишлаб чиққан концерт-томоша фаолиятини солиққа тортишни соддалаштиришга оид Президент қарори лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунланди.

    '27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:57

    27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда

    Ўзбек футболида бир қатор клубларда тўп сурган Хушнудбек Авиловнинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди

    Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган.

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухоро шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:05

    Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.