АсосийЖамият

Фуқароларни Англияга ишга юбораман деб алдаб, пулини олган фирибгар ушланди

У 12 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

'Фуқароларни Англияга ишга юбораман деб алдаб, пулини олган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.У. фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар