АсосийЖамият

Ботир Қодиров ва ака-ука Жўраевлар иши аппеляция инстанциясида кўриб чиқилди

Аппеляция инстанцияси ҳам Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.

'Ботир Қодиров ва ака-ука Жўраевлар иши аппеляция инстанциясида кўриб чиқилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг darakchi.uz'га маълум қилишича, Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши апелляция судида кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, апелляция инстанцияси ҳам Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилиб, сентябрь ойида ҳал қилув қарори чиқарилганди. Унга кўра, суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топганди. 

“Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди даъвогар Қодиров Ботир Шералиевични жавобгарлар Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршоҳ Шерали ўғлига нисбатан оталик тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, қарор қилади:

“Даъвогар Қодиров Ботир Шералиевични  жавобгарлар Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршоҳ Шерали ўғлига нисбатан оталик тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум 2023 йил 4 сентябрда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин”. 

    Бошқа янгиликлар