Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 06:40 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор-Қатортол 2 кўчалари кесишган чорраҳасида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси ҳамда ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Қ.М. бошқарувидаги MAN русумли йўловчи ташувчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, Lacetti русумли автомашина йўловчиси 1958 йилда туғилган Д.М.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.