АсосийЖамият

Хоразмда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этган эдик.

'Хоразмда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Жорий йил 15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С. Р. ва ўқитувчи Г. Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С. Р. гa Маъмурий жавобагарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Туҳмат) ва 52 (Енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г. Р. га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С. Р. гa нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органига юборилган. Жиноят иши тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Муқаддам судланган шахс 50 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 22:56

    Муқаддам судланган шахс 50 минг доллар билан қўлга тушди

    У йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Россияда 13 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ қаровсиз қолдирилган'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 18:38

    Россияда 13 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ қаровсиз қолдирилган

    6 ёшида онаси билан Россияга кетган қиз бугун ватанга қайтарилди.

    'Тошкентда Lacetti ва йўловчи автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 18:21

    'Наманганда ота-болалар ис газидан вафот этди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 17:04

    Наманганда ота-болалар ис газидан вафот этди

    Онанинг ҳаёти сақлаб қолинган.

    'Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 15:23

    Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди

    Амалдаги Ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

    'Андижонда Бобур ҳайкали ўрнига савдо мажмуаси қуриш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 15:01

    Андижонда Бобур ҳайкали ўрнига савдо мажмуаси қуриш режалаштирилмоқда

    Ҳайкални кўчириш юзасидан Бобуршунос ҳамда оқсоқоллар хулосаси олинган.