Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субектлари учун рағбатлантиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган сумма 3 кунлик муддатда қайтарилади;
”ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказилмайди*
*бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно;
”ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.