АсосийЖамият

Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди

Цехда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйилган.

'Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди'ning rasmi

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, ДХХ, Бош прокуратура ва электр таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Чуст туманида жойлашган "Ч.Ш." МЧЖ масъуллари томонидан ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар