АсосийДунё

Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда

ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

'Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Ваҳоланки, мазкур патология — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Шу тариқа касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин. 

Айни сабабдан ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган. 

Қолаверса, ушбу хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи диагностика воситалари, самарали муолажа курслари аллақачон тиббий амалиётда қўлланилмоқда. 

 Бироқ баъзи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда бу икмкониятлар чегараланган. Оқибатда уларда ушбу патологиядан ўлим кўрсаткичи 94 фоизга етгани ачинарлидир. 

ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:

Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.

 Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш.

Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш. 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни эмлаш қамровини ошириш ва соддалаштирилган скрининг дастурларини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси киритилган бўлиб, ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ҳизбуллоҳ” омборларидан Россияда чиқарилган қуроллар топилди — ОАВ'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    'Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 14:41

    Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди

    Бу ҳақида ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.

    'Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 10:22

    Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ

    2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

    'Украина Россияга илк бор АТАCМS ракеталари билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 08:05

    Украина Россияга илк бор АТАCМS ракеталари билан ҳужум қилди

    Брянск вилоятига қилинган ҳужум Ғарб зиддият кучайишини хоҳлаётганидан далолат беради, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

    'Путин Россиянинг янги ядровий доктринасини тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё 19.11.2024 20:18

    Путин Россиянинг янги ядровий доктринасини тасдиқлади

    Россиянинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз бўлганда, ядровий қуролдан фойдаланилиши мумкин.

    'Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортди — ЖССТ'ning rasmi

    Дунё 18.11.2024 11:15

    Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортди — ЖССТ

    Хасталик бир йилда қарийб 107,5 минг инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.