АсосийЖамият

Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда аёл шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича расмий сабаблари айтилди.

'Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

ССВ Матбуот хизматига кўра, ҳолат Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган. 

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I,  30 ҳафта,  сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган. 

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган. 

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган. 

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда  янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида  “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Қайд этилишича, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:49

    Президент Россия делегациясини қабул қилди

    Учрашувда икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

    Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

    'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    '“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    “Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди

    "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

    'Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада хонадонбай ишларни амалга оширмоқда.

    'Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди

    Меҳмонхоналардан бири сотиб олган мижоз 14,7 млн. Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам бўйнига олган.