АсосийЖамият

Бухорода пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган ҳайдовчи 2 млн сўм жаримага тортилди

Ҳолат бўйича тафсилотлар очиқланди.

'Бухорода пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган ҳайдовчи 2 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 август куни соат 18:30 атрофида ҳайдовчи Н.З. ўзининг бошқарувида бўлган Matiz автомашинасини бошқариб бораётган вақт пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган З.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда йўловчи З.Х. олган тан жароҳатлари сабаб РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд мажлисида ҳайдовчи жабрланувчи З.Х.нинг йўқолган бир дона тилла зирак тақинчоғи эвазига янги олиб берганлиги, ўзи оилада ягона боқувчи эканлиги, вояга етмаган фарзандлари борлиги, икки нафар фарзанди ногиронлигини ва уларнинг кўзи кўрмаслигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришини сўраб, кўрсатма берган.

Бироқ жабрланувчи тегишли диагностика ускуналаридан ўтиш учун харажатларни ўзи қилганлиги, шифокорлар унга 3 йил давомида даволаниб туришлигини айтганлиги, ҳайдовчи унинг ҳолидан хабар олмаганлигини айтиб, суддан уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Н.З. МЖтКнинг 133-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан БҲМнинг 6 баравари, яъни 2.040.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:06

    Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда

    Президент "Янги авлод" махсус саноат зонасида бўлди.

    'Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:16

    Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди

    Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши Фарғона водийси ва Тошкент шаҳрида сезилди.

    'Президент "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:09

    Президент "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди

    Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

    'Тошкент аэропортида ногиронлиги бор шахслар ишга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:26

    Тошкент аэропортида ногиронлиги бор шахслар ишга олинди

    Эшитиш қобилияти чекланган 8 нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади.

    'Тошкентда 4 миллион донадан ортиқ пиротехника буюмлари йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:56

    Тошкентда 4 миллион донадан ортиқ пиротехника буюмлари йўқ қилинди

    Шунингдек, шу кунга қадар қиймати 1 млрд сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинган.

    'Бугун Сурхондарёда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Бугун Сурхондарёда ёмғир ёғиши мумкин

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.