АсосийЖамият

Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди

Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши Фарғона водийси ва Тошкент шаҳрида сезилди.

'Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.

Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.

Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.

    Бошқа янгиликлар