АсосийЖамият

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади

Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.

'Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

- жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

- “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

- фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;

- мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;

- ходимлар сонини яшириш.

- 2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияга тамаки олиб кирувчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:27

    Туркияга тамаки олиб кирувчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда

    Бош консулхона муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

    'Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари барча солиқлардан озод этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари барча солиқлардан озод этилади

    Уларда ишловчи чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

    'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади

    24 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 22:22

    Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди

    Ҳолат жисмоний тарбия дарсида содир бўлган.

    'ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 20:10

    ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди

    Баҳодир Қурбонов ДХХнинг янги раҳбари бўлди.

    'Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 15:06

    Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда

    Президент "Янги авлод" махсус саноат зонасида бўлди.