АсосийДунё

Туркманистонликлар учун Ўзбекистонга келишда чегара назорати кучайтирилмоқда

Сўнгги бир ой ичида Туркманистон божхоначилари фуқаролар чегарадан тез ўтишининг олдини олиш учун янги қоидалар жорий қилган.

'Туркманистонликлар учун Ўзбекистонга келишда чегара назорати кучайтирилмоқда'ning rasmi

Туркманистон расмийлари Ўзбекистон билан трансчегаравий туризмга қарши кескин чоралар кўрмоқда, чунки бу Ашхободнинг ўз фуқароларини асосий товарлар ва хизматлар билан таъминлашга қодир эмаслигини кўрсатади, дея ёзмоқда “EurasiaNet”. 

Хабар қилинишича, 2024 йилда туркманистонликларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишлари билан боғлиқ туризм ўсиш суръати кузатилмоқда. Кўпчилик бу сафарлардан сўнгги йилларда оғир иқтисодий инқирозга учраган Туркманистонда осон топилмайдиган озиқ-овқат ва маҳсулотларни сотиб олиш учун фойдаланган.

Хабарга кўра, сўнгги бир ой ичида Туркманистон божхоначилари фуқаролар тез чегарадан ўтишини олдини олиш учун янги қоидалар жорий қилган. Янги қоидаларга кўра, саёҳатга чиқмоқчи бўлганлар мамлакатдан чиқишдан олдин никоҳ гувоҳномалари ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар каби бир қатор ҳужжатларни тақдим этишларини талаб қилади.

Тошҳовуз вилоятидаги маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳужжатларни тақдим эта олмагани учун камида ўнлаб шахслар мамлакатни тарк этишига тўсқинлик қилинган. Қайд этилишича, туркман расмийлари кўп фуқаролар Ўзбекистондан керакли нарсаларни сотиб олиш учун фойдаланаётганидан уялиб, чегара назоратини кучайтириш орқали бунинг олдини олмоқчи.

Шунингдек, божхона агентига “воситачилар” орқали тақдим этилган 50 долларлик “совға” шахснинг саёҳат режаларини тўхтатиб турадиган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиши мумкинлиги хабар қилинади.

“Божхоначилар бу фуқароларни (Ўзбекистонга борган саёҳатчиларни) савдо-сотиқ билан шуғулланиб, мамлакатни шарманда қилишда айблайди ва шу баҳона билан уларни божхона назоратидан ўтказмайди”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Ливан пойтахтига зарба берди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2024 20:49

    Исроил Ливан пойтахтига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

    'Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2024 17:40

    Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди

    Спортчининг ўзи айбсиз эканлигини таъкидлаган.

    'Трамп АҚШ Молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини илгари сурди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2024 11:21

    Трамп АҚШ Молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини илгари сурди

    Бу ҳақида Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.

    'Трамп Европа етакчилари билан Украина масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 17:55

    Трамп Европа етакчилари билан Украина масаласини муҳокама қилди

    АҚШнинг янги сайланган президенти кўпроқ Европа етакчиларининг фикрларини тинглаган.

    'АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 11:19

    АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди

    Энг асосий санкциялар илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган “Газпромбанк”га қаратилган.

    'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 10:34

    Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

    Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.