АсосийЖамият

Туркияга тамаки олиб кирувчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда

Бош консулхона муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

'Туркияга тамаки олиб кирувчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда'ning rasmi

Туркияга тамаки маҳсулотлари олиб кирадиган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда белгиланган миқдорлардан ортиқ тамаки маҳсулотларини Туркияга олиб киришга уринган фуқароларга нисбатан “контрабанда” айби қўйиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бундай ҳолатлар фуқаролар учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, ҳозирги кунда Туркия жазони ижро этиш муассасаларида 20 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси белгиланган миқдордан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб киргани сабабли қамоқда сақланмоқда.

Шу сабабли Бош консулхона Туркияга сафар қилишни режалаштираётганларга муҳим маълумотларни эслатди:

Тамаки маҳсулотлари учун чекловлар: 18 ёшдан катта йўловчилар шахсий фойдаланиш учун қуйидаги миқдорда тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин: 

- 600 дона сигарета (30 пачка ёки 3 блок);

- 50 дона сигара.

Электрон сигареталар учун чекловлар: Туркия қонунчилигига кўра, ҳар бир йўловчи шахсий фойдаланиш учун қуйидаги миқдорда электрон сигареталарни олиб кириши мумкин:

- 10 дона бир марталик электрон сигарета;

- 1 дона кўп марталик электрон сигарета қурилмаси;

- 200 дона алмаштириладиган стикер ёки 30 мл суюқлик.

Тижорат мақсадларида тамаки маҳсулотларини олиб кириш ман этилади.

“Тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирганлиги сабабли Туркия суд идоралари томонидан белгиланган жарималарни тўлангандан сўнг сизга нисбатан қўлланган жарима ечилганлигини қайта текширинг ва ишонч ҳосил қилинг. Жаримани тўлаган, аммо турк идоралари қайдларида жарима ечилмаганлиги юртдошларимизни чегарада қўлга олинишига сабаб бўлмоқда”, дейилади огоҳлантиришда.

Бош консулхона, шунингдек, сафардан олдин Туркиянинг божхона қоидалари билан танишиб чиқишни, белгиланган меъёрлардан ортиқча маҳсулотларни олиб киришга уринмасликни тавсия этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    'Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари барча солиқлардан озод этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари барча солиқлардан озод этилади

    Уларда ишловчи чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

    'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади

    24 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 22:22

    Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди

    Ҳолат жисмоний тарбия дарсида содир бўлган.

    'ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 20:10

    ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди

    Баҳодир Қурбонов ДХХнинг янги раҳбари бўлди.

    'Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 15:06

    Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда

    Президент "Янги авлод" махсус саноат зонасида бўлди.