АсосийСиёсат

Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади

Солиқ қўмитаси раиси АҚШ элчиси билан учрашди.

'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди. Мулоқотда шунингдек USAID Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман ҳам иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Хорижий техник ёрдам кўрсатишда солиққа тортиш масалалари, шу билан бирга, икки давлат солиқ идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Солиқ соҳасида илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Америка CISCO компаниясининг илғор технологияларини ўрганиш бўйича IT-мутахассислари учун ўқитиш ва тажриба алмашинувини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.

    Бошқа янгиликлар