АсосийЖамият

Андижон давлат техника институти ташкил этилади

Бу ҳақда Президент томонидан қабул қилинган қарорда нималар назарда тутилган?

'Андижон давлат техника институти ташкил этилади'ning rasmi

“Андижон давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-396-сон, 18.11.2024) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.

Автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар тайёрлаш Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

  • энергетика муҳандислиги, сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилади;
  • талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;
  • талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;
  • бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳларда дарсларни хорижий тилларда ўтказиш белгиланди.

Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради.

Битирувчи курс талабаларига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт дипломи берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси ўзгарди

    Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

    'Аввал иссиқ кейин эса совуқ ва ёмғир-қор…'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Аввал иссиқ кейин эса совуқ ва ёмғир-қор…

    Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Тошкентда тунда “Spark” юқори тезликда “Epica”га урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    'Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

    Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

    'Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Оила боланинг ҳужжатлари бўлмагани сабабли ватанга қайтолмай юрган.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02