Филиппин пойтахтининг қирғоқбўйи ҳудудларида ёнғин содир бўлиб, мингга яқин уйни вайрон қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ёнғин якшанба куни эрталаб бошланган ва уни фақат кечқурун ўчиришга муваффақ бўлишган.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғинда 11 киши ҳалок бўлган, 8 мингга яқин киши эвакуация қилинган, 2000 дан ортиқ оила бошпанасиз қолган.
Маълумот учун, Путиг Бато ороли пойтахтнинг Тондо туманининг энг зич жойлашган қисми бўлиб, аҳолиси 650 мингдан ортиқни ташкил этади.