АсосийЖамият

"Ўзчармсаноат" уюшмасига янги раис тайинланди

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

'"Ўзчармсаноат" уюшмасига янги раис тайинланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда саноатнинг ривожланиши, фаолиятни самарали ташкил этиш, янги лойиҳалар ва стратегик вазифалар муҳокама қилинди. Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, ресурсларни тақсимлаш ва давлатнинг бу соҳадаги сиёсатини амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, йиғилишда уюшмага аъзо корхоналар томонидан "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси лавозимига Султанов Акбар Анваржонович бир овоздан тасдиқланди ҳамда Уюшма кенгашининг янги таркиби сайланди.

Шунингдек, 2024-2025 йилларга мўлжалланган чарм-поябзал ва мўйна саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 2024 йилда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард квадрат дециметр, пойабзал маҳсулотларини 205 миллион жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотларини эса 143 миллион донага етказиш чоралари белгиланди.

2025 йилга келиб, бу кўрсаткичлар янада оширилиши кўзда тутилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:00

    Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди.

    'АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:34

    АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор

    Табиий офат оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

    'Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди

    Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида кадастр бўлими бош инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.

    'Фарғонада яширин ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    Фарғонада яширин ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.

    'Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди

    Шавкат Мирзиёев 11 март куни кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди

    Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ ҳолатда гумонланиб қамоққа олинди.