АсосийЖамият

Президентга автомобиль саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди

Масъулларга муҳим топшириқлар берилди.

'Президентга автомобиль саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди.

Мамлакатимиз саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 1 минг 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилган. Иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоиз камайган. Экспорт 455 миллион доллар бўлган.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раиси олдиндаги режалар ва вазифалар юзасидан ахборот берди.

Келаси йил 450 мингта автомобиль ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. Хусусан, 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 миллион долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилади.

Маълумки, Жиззахда “BYD” компанияси билан ҳамкорликда электромобил заводи барпо этилган. Ҳозирда у ерда Chazor ва Song Plus Champion каби машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Келгуси йилларда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари хитойлик ҳамкорлар билан келишиб, қўшимча қувватларни қуриш, электромобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни изчил ўзлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қишлоқ хўжалиги вазири президентга келгуси йилдаги режалар бўйича ахборот берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:53

    Қишлоқ хўжалиги вазири президентга келгуси йилдаги режалар бўйича ахборот берди

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифларни тинглади.

    'Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ИҲТ бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ИҲТ бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди

    Таъкидланишича, Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг ИҲТ ҳузуридаги доимий вакили вазифасини бажаради.

    '"Ўзчармсаноат" уюшмасига янги раис тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:44

    "Ўзчармсаноат" уюшмасига янги раис тайинланди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

    'Сўнгги 10 ойда жазодан қочиб, Туркияда яшириниб юрган 37 киши қўлга олиниб, суд ҳукмига топширилди - Бош консулхона'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:19

    'Тошкентда Spark ва Epica ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:02

    Тошкентда Spark ва Epica ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида икки машинада ҳам ёнғин чиққан.

    'Тошкентда 29 та "iPhone"ни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:51

    Тошкентда 29 та "iPhone"ни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

    Телефонларнинг умумий қиймати 400 млн сўм бўлган.