АсосийЖамият

Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи 3000 сўм бўлиши мумкин

Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

'Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи 3000 сўм бўлиши мумкин'ning rasmi

2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти (автобус ва метро) учун йўлкира ҳақининг янги тарифлари жорий этилиши режалаштирилмоқда:  

- Бир йўловчи қатнови учун – 3 000 сўм. Электрон тўлов тизими орқали тўланган тақдирда – 1 700 сўм.  

- Багаж ташиш хизмати учун – 4 000 сўм.  

- Транспорт карталари учун тариф ҳисоблаш асоси – 1 600 сўм.  

Шунингдек, барча автобусларда нақд тўлов бекор қилиниб, йўлкира ҳақи фақат электрон тарзда қабул қилинади. Қатновлар сонига боғлиқ бўлган имтиёзли ва бепул тарифлар ўзгаришсиз қолади.  

Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар