Жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 01:10 атрофида Чилонзор тумани КҲАЙ-Қатортол кўчалари кесишмасида ҳайдовчи 1971 йилда туғилган Д. Ж. бошқарувидаги "Lacetti" автомашинаси ва 2004 йилда туғилган D.A. бошқарувидаги "Скутер" транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида "Скутер" ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.