Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида фуқарога суд ҳукми ўқилди ва жиноят кодексининг 97-моддаси билан 15 йилга қамалди.
Воқеа тафсилотларига кўра, судланувчи Ш. ва фуқаро З. ўртасида бундан 2 йил аввал "Тошкент-Термиз" йўналишида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда, Ш. елкасидан жароҳатланган. Ҳолат юзасидан жиноят Кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
2023 йилнинг март ойига келиб Ш.га таниши Н.А. қўнғироқ қилиб давосини қайтиб олишини сўрайди ва иккиси ўртасида низо чиқади. Аламзада Ш. 10 август куни Н.А.ни қасддан ошхона пичоғи билан ўлдирган. Ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлганда пост патрул хизмати ходимлари томонидан ушланган. Н.А. воқеа жойида вафот этган.