Тошкент шаҳри Миробод тумани Т.Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида 2024-йил 27-ноябрдан 25-декабргача ушбу манзил вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилиши сабабли, айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилади. Бу ҳақда “Тошкент МТУ” матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра:
- 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;
- 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.
Йўналишларнинг ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши сабабли, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.