Кеча, 26 ноябрь куни 20:30 да Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Хумдон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Фарғона" каналига Damas ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", дейилади хабарда.